|
“Tashabbus” гуруҳи Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти қурилиши жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради. Мақсадимиз – Ўзбекистонда қонун устуворлигининг таъминланишига фуқароларнинг юридик саводхонлигини ошириш орқали эришиш.
|
“Пахта – 2013” кампанияси |
![]() |
Пахта далаларида мажбурий меҳнатга жалб этилаётган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг энг самарали усули бу уларни ҳуқуқий ҳимоя воситалари билан қуроллантиришдир. “Ташаббус” мажбурий меҳнатнинг ноқонунийлигини халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон қонунчилиги асосида ўрганиб чиқиб, фуқароларга бундай ноқонуний ҳолатларга қарши қонуний кураш олиб бориш йўл-йўриқларини ўргатади.
Ишимиз самараси:Мустақил журналист Тошпўлат Раҳматуллаев “Ташаббус” сайтида эълон қилинган маълумот асосида коллежда ўқувчи 15 ёшли набирасининг ҳуқуқи учун курашди ва унинг пахтага олиб чиқилмаслигига эришди. Натижда ҳозир у ўқийдиган коллежнинг пахтага чиқиши керак бўлган барча талабалари дарсларини давом эттирмоқда.
|
Мақолалар:
Мажбурий меҳнатда қатнашмаслик: Имтиёзми ёки ҳуқуқ?
Сайтимизда мажбурий меҳнат, хусусан, пахта теримига чиқишга мажбурлаш ҳолати ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида бир неча мақола чоп этган эдик. Шундан сўнг фуқаролардан ушбу мавзуга доир янги саволлар кела бошлади.
Қуйида улардан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз:
|
||||
Пахта теримига чиқишни ваъда берувчи тилхатлар қонунийми?
Талабаларнинг пахтага ўз ихтиёри билан чиқиши ҳақида бундай тилхат ёзиши қандай ҳуқуқий мақомга эга? Талаба тилхатда берган ваъдасининг устидан чиқмаса, пахта теришдан воз кечса, коллеж маъмурияти мазкур тилхат асосида талабани “жазолаши” мумкинми? Quyidagi maqolada shu mavzuning huquqiy asoslarini tahlil qilamiz.
|
||||
|
|
|
|
|
© 2010 – 2013 Tashabbus | ||||