Шу йилнинг сентябрь ойи охирида Марғилоннинг Қиргули мавзесида талаба йигит ноанъанавий жинсий ориентация вакили сифатида айбланиб, ваҳшийларча калтаклангани тасвирланган видео тарқалди. Видеода талаба ечинтирилгани, дўппослангани, сўйиб юбориш билан таҳдид қилинганини кўриш мумкин. Кўп ўтмасдан, октябрь ойи бошида Фарғона Ички ишлар идоралари воқеа юзасидан жиноий иш очиб, 5 киши ҳибсга олингани маълум […]