Fuqarolik huquqi, Namunaviy hujjatlar

Sud xarajatlarini to’lashdan ozod qilish haqida ariza namunasi

СУД ХАРАЖАТЛАРИ ҲАҚИДА

Давлат божининг миқдори қонунда кўрсатилган ҳолларда даъво аризаларидан, давлат бошқаруви органлари ва мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан берилган шикоятлардан, алоҳида тартибда кўриладиган ишлар бўйича судга бериладиган аризалардан, судларнинг қарорлари устидан юқори судларга бериладиган шикоятлардан, шунингдек, судлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг нусхаларлари учун қуйидаги миқдорда давлат божи олинади. Давлат божи ставкаларига кўра,

1. Судларга бериладиган даъво аризаларидан, алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи ишлар бўйича судларга бериладиган шикоятлардан, судларнинг қарорларига кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек, судларнинг ҳужжатлардан нусхалар берганлиги учун:
а) даъво аризаларидан мазкур банднинг «а1» ва «а2» кичик бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно— даъво баҳоси энг кам иш ҳақининг:
20 бараваригача бўлганда даъво баҳосининг 5 фоизи миқдорида;
20 дан 40 бараваригача бўлганда даъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;
40 дан 80 бараваригача бўлганда даъво баҳосининг 15 фоизи миқдорида;
80 бараваридан кўп бўлганда даъво баҳосининг 20 фоизи миқдорида;
……..
в) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан энг кам иш ҳақининг 120 фоизи миқдорида;
никоҳ бекор қилинаётганда мол-мулк бўлинган ҳолда бож 1-банднинг «а» кичик бандига мувофиқ даъво баҳоси бўйича белгиланади;

давлат божи ундирилади. Қонунга биноан суд ёки судья тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, тарафлардан бири ёки ҳар иккаласидан ҳам давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек, бу харажатларнинг миқдори-ни камайтирилиши ёхуд бу харажатларни тўлашдан бутунлай озод қилиши мумкин (Фуқаролик Процессуал Кодексининг 110-111-моддалари). Булардан ташқари, суд ёки судья фуқаронинг мулкий аҳволига қараб уни давлат даромадларига тўланадиган суд харажатларини тўлашдан озод қилишга ҳақли.

Даъвогарнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда, у фуқаролик ишининг юритилиши туфайли қилган харажатларини тўлашни талаб қилишга ҳақли бўлади. Бундай харажатлар жавобгар-нинг олдидаги мажбуриятларини ихтиёрий равишда бажармагани ва шу туфайли даъвогар муайян суд харажатларини қилишга мажбур бўлгани учун харажатлар жавобгар ҳисобидан ундирилиши лозим. Худди шунингдек, жавобгар ҳам, агар даъвогарнинг унга нисбатан қилган даъвоси рад этилса, иш юзасидан қилган харажатларнинг даъвогар томонидан ўзига тўланишини талаб қила олади.

ФПКнинг 117-118-моддалари мазмунига кўра, суд харажатлари (давлат божи, суд чиқимлари) суд ажрими бўйича тақсимланиши кўрсатилган.

Пошлина суммаларининг миқдорини белгилашда суд тарафлар-нинг моддий аҳволи, ишнинг ҳақиқий ҳолати, бажарувчиларнинг айбли бўлиш даражаларини эътиборга олади. Суд тарафларнинг аҳволига қараб, эр-хотиндан бирини ёки ҳар иккисини давлат божи тўлашдан озод қилиш ҳуқуқига эгадир.

 

Наманган вилояти, Задарё туман судига

Наманган вилояти, Задарё туман, Улуғбек кўчаси 73-уйда яшовчи Эгам Маликовадан

АРИЗА

(Суд харажатларини тўлашдан озод қилиш ҳақида)

Мен, жавобгар Худоёр Маликов билан оилавий турмуш қурган эдим. Ўн беш йиллик турмуш давримизда бир қанча мол-мулк жамғарганмиз. Собиқ эрим Х.Маликов билан тузилган никоҳимиз 2000 йил май ойида суд тартибида ажратилган. Бироқ, жавобгар менга тегишли 1200 (бир минг ики юз) сўмлик мол-мулкни қайтариб бермаяпти. Бу ҳақда судга ариза билан мурожаат этган эдим, суд 2000 йил 15 июлдаги ажрими билан ишни кўрмай қолдирди ва 120 (юз йигирма) сўм давлат божи тўлаш лозимлигини кўрсатди.

Бу божни қуйидаги сабабларга кўра тўлашга қурбим етмайди:

  • менинг қарамоғимда беш нафар ёш болаларим бўлиб, улар ҳали мактаб ёшидадирлар;
  • ўзим касаллигим туфайли иккинчи тоифа ногирони бўлиб қолганман ва ҳозирда ҳеч қаерда ишламайман.

Юқоридагиларга кўра, моддий аҳволимни инобатга олиб ҳамда ФПКнинг 110-моддасига асосан

Сўрайман:

Каминанинг ушбу фуқаролик иши бўйича тўланиши лозим бўлган 120 (бир юз йигирма) сўм миқдоридаги давлат божини тўлашдан озод қилинишини.

Илова:

  1. Менинг қарамоғимдагилар ҳақида маълумот.
  2. Ногиронлигим ҳақида маълумот;
  3. Ишламаслигим ҳақида уй бошқармасининг берган маълумотномаси.

 

2000 йил 27 июл.                                                                   Э.Маликова

Манба: Шо-Акбар Шорахметов,  Фуқаролик ишларини судда кўришга оид просессуал ҳужжат намуналарига шарҳ,  Тошкент 2005

 

Comments are closed.