Кўпчиликка маълум, Ўзбекистонда гарчи ўз иш ҳақингиз бўлса-да, банклардан нақд пул чиқариб олиш жуда қийин. Қуйидаги мақолада қонун билан белгиланган ўз ҳақларини талаб қилиб, банкдан нақд пул олишнинг тажрибага асосланган ҳаётий усули тасвирланган бўлиб, уни сиз билан баҳам кўришга қарор қилдик. Биз ҳар бир фуқарони ўз бурчларини бажарган ҳолда ўз қонуний ҳақларини талаб қилиб, қонун устуворлигига эришишга ҳисса қўшишларини тарғиб қиламиз.
Читайте эту статью на русском
Бу муаммо шунчалик долзарб бўлганидан, банкларга боравериб, тажриба ортирган интернет фойдаланувчилари Фейсбук ижтимоий тармоғи саҳифасига қуйидаги йўриқномани жойлаштирдилар (муаллифи – Александр Войнов):
1. Банкка борамиз. Пластик картани берган банкнинг ўзига борган афзал.
2. Операторнинг олдига келамизда, мисол учун, картадан 400 минг сўм ечиб беришни сўраймиз.
3. Операторнинг ҳозир нақд пул беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги баҳонасини (кўзларимизни катта-ката очиб) ҳайрон бўлган
ҳолда тинглаймиз.
4. Бошлиғингизни чақириб беринг, деб сўраймиз.
5. Каттанинг энди анчагина асослироқ, мисол учун, айни пайтда пенсионерларга, нафақа олувчиларга пул бериш зарурлиги, шу муносабат билан банкда нақд пул етишмаеётгани тўғрисидаги баҳонасини тинглаймиз. Эҳтимол у ҳатто таънасимон бошини ҳам чайқаб қўйиши мумкин.
6. Бошлиқнинг фамилиясини ва эгаллаб турган мансабини ҳамда биринчи операторнинг фамилиясини сўраймиз. “Фамилияни нима қиласиз?” деган саволига банк бошқарувчисига ёзиладиган аризада ким пул беришдан бош тортганини кўрсатиш учун,
деб жавоб берамиз. Мен шикоят ёзмоқчи эмасан, агар чиндан ҳам банкда пул йўқ бўлса,
бунинг сабабини билмоқчиман, дейсиз.
7. Банк ходимининг “шикоят ёзманг, пулларингизни бўлиб-бўлиб берамиз, аввал шунчасини олинг, кейин қолгани олиб кетасиз”, деган илтимосини эшитасиз. Рад этасиз.
8. Банк бошқарувчисининг қабулхонасига кирасиз. Пластик картадан керакли миқдорда нақд пул ечиб берилишини сўраб ариза ёзасизда, бу ишни белгиланган тартибда амалга ошириб бўлмаганини кўрсатиб ўтасиз (фамилиялар келтирилади ва вазият тасвирланади, аммо ҳозрча ҳеч қанақа шикоят ёки ариза нусхаси назорат органларига юборилиши тўғрисида сўз очилмайди).
9. Котибдан ариза нусхасини кўчириб беришни ва қабул қилингани тўғрисида тамға уриб беришини сўрайсиз (бу одатдаги иш, ташвишланадиган ери йўқ).
10. Танаффус олишга тўғри келади. Одатда 10 кун атрофида. Аризада кўрсатган манзилга конверт келади. Унда бошқарувчининг жавоб хати бўлади.
11. Мактубни ўқиймиз. Бу ерда турли вариантлар бўлиши мумкин. Мисол учун, унда кўплаб норматив актлар рўйхати келтирилган бўлиб, пулларни ҳеч қандай тўсиқсиз олишингиз мумкинлиги, буни давлатнинг ўзи кафолатлагани, бу ишни тегишли бўлимга мурожаат қилган ҳолда, стандарт схема бўйича амалга ошириш мумкин, дейилган бўлиши эҳтимоли катта. Нақд пул йўқ, деган вариант бўлиши мумкин эмас, чунки бу ҳолатни тан олган бошқарувчи лавозимидан айрилиши муқаррар, шунинг учун бунақа вариант бўлиши фаразан мумкин эмас, деган хулосага келамиз.
12. Хатни кўтариб операторни олдига борамиз. Кўрсатамиз.
13. “Бошлиқдан сўраб келай”, дейди.
14. Бошлиқ билан яна саломлашамиз, хатни кўрсатамиз. Қаёқадир чиқиб кетади (ёки телефон қилади). Кутамиз.
15. Пулни қачон олиб кетиш мумкинлиги тўғрисидаги гапини эшитамиз (одатда 400 минг сўмни дарҳол беришади. Агар пул миқдори кўпроқ бўлса, унда пулни олиб кетиш вақти тўғрисида келишиб олинади).”
16. Келамиз ва пулни олиб кетамиз. Лекин энг қизиғи кейинги сафар бошланади.
17. Йўриқноманинг 1-7 бандларини бажарамиз. Катта сизга таъна қилиши ва ҳатто пўписага ўтиши мумкин. Ахир одамлар карточкадаги пулни нақд қилиш бериш учун улар маълум миқдорда шикринкома, (одатда 8-10 фоиз) олишга одатланиб қолишган. Сиз эса ҳар ойда “бекорга” карточкани “обналичка” қилишга ўрганиб олдингиз.
18. Яна бошқарувчининг қабулхонасига кирамиз. Аммо бу сафар ғазабнок оҳангда ариза ёзамиз, чунки нақд пул сизга ҳар ойда керак (яъни, қонунга мувофиқ, нақд пул миқдорини кўрсатамиз ва бизга миллион- миллион пул керак эмас, дея тинчлантириб қўямиз), банк ходимлари эса бунга тўсқинлик қилмоқдалар. Шу билан бирга, аҳвол қайтарилгани учун Марказий банкга шикоят қилишингизни кўрсатиб ўтасиз.
19. Марказий банкнинг ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, учрашув тўғрисида келишиб оламиз. У ерга бориб, ёмон ходимлар ва олдинги ариза бўйича ёрдам берган яхши бошқарувчи ҳақида шикоят ёзамиз, фактларни маълум қиламиз, биринчи хатимизнинг нусхасини ва бошқарувчининг жавоби нусхасини илова қиламиз. (Банк бошқарувчи алмашиши бизга керак эмас.
20. Аризада кўрсатилган манзил бўйича жавоб кутамиз.
21. Телефонимизга қўнғироқ қилиб, бир пиёла чой ичиб кетишга таклиф қилишади. Мамнунлик билан таклифни қабул қиламиз, чунки чойхонадаги чойлар ҳам ҳозир қиммат бўлиб кетган.
22. Банкга суҳбатга келамиз. Бу ерда бизни қуйидаги эҳтимолий вариантлар кутади:
А) Молиявий муаммоларингизни самимий равишда ҳал этишга тайёр банк ходими сизга имконият даражасида ёрдам беришини маълум қилади, аммо бунинг учун шикоятни қайтаришингизни сўрайди. Бу ерда ихтиёр сизда. Ҳар ойда белгиланган кунларда белгиланган миқдордаги пулни карточкадан ечиб олишни келишиб олинг. Ушбу келишувлар қонун бузилиши саналмайди. Келишув орқали сиз молиявий логистика масаласини ҳал қиляпсиз – яъни, пул борлигида карточкангиздан ечиб оляпсиз. Энди, вазиятга қараб, тўғри ечимга келасиз, деб умид қиламиз.
Б) Сиз мамлакатда нақд пул атрофида юзага келган вазиятни яхши биласиз, дейишади. Бироқ хатларга қарамай, бунақа айёрлик қилиш яхши эмас, нақд пул йўқ, тамом вассалом, дейишади. Бу ҳолатда ҳар ойда ҳурматли банк ходимларининг ҳаётига “қувонч” олиб киришдан тўхтамаймиз.
Марказий банкга кетма-кет юборилган учта мактуб (шу билан бирга, прокуратурага сизнинг маблағларингизни беришни пайсалга солишлари ҳам жиноят саналади) банк бошқарувчисини лавозимдан бўшатилишига олиб келади. Пировардида, улар сиз билан келишиб олишга мажбур бўладилар.
Ўз пулларингизни олишингизда омад тилаймиз.
Ўзбекистон Марказий банки “Ишонч телефони” рақами – (+998 71) 200-00-44. Бундан ташқари, республикамизда ЯИДХП “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” фаолият юритмоқда. Бу сайт орқали берилган ҳужжатлар оддий мурожаат сифатида қабул қилинади.
Бу муаммо шунчалик долзарб бўлганидан, банкларга боравериб, тажриба ортирган интернет фойдаланувчилари Фейсбук ижтимоий тармоғи саҳифасига қуйидаги йўриқномани жойлаштирдилар (муаллифи – Александр Войнов): “
1. Банкка борамиз. Пластик картани берган банкинг ўзига борган афзал.

Pingback: Tashabbus | Как в Узбекистане обналичить деньги с банковской карты