Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ҳамда ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-4253-сонли Фармонига мувофиқ энг кам иш ҳақи ойига 49 735 сўм миқдорида белгиланган. Январь ойи учун умумий энг кам иш ҳақи миқдори (ЭКИҲМ) 49 735 сўмни ташкил этади Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкалари 2011 йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари (кейинги ўринларда – солиқ) (Республика Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-1449-сонли қарорига 8-илова)
ШЖБПҲ бўйича мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ставкаси 1% миқдорида белгиланган (Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 декабрдаги “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора- тадбирлари ҳақида”ги 595-сонли қарорининг 2-банди) 2011 йил учун суғурта бадаллари ставкаси 4,5% миқдорида белгиланган (Республика Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-1449-сонли қарорининг 3- банди)
Мисолларни қуйидаги линкдан юклаб олишингиз мумкин: