Mehnat va jtimoiy ta'minot, Namunaviy hujjatlar

Mehnat nizolari yuzasidan sudga da’vo arizasi namunasi

Самарқанд вилояти, Булунғур туман судига

Даъвогар: Пўлат Парпиевич Латипов-Булунғур шаҳри,

Заргар кўчаси, 12-уйда яшайди;

Жавобгар: Булунғур шаҳар қурилиш бошқармаси,

Уйчи кўчаси, 5-уйда жойлашган.

ДАЪВО АРИЗА

(Ишга тиклаш ва ноилождан бекор юрган вақт учун иш ҳақи ундириш тўғрисида)

Мен Булунғур қурилиш бошқармасида 1992 йилдан бери дурадгор бўлиб ишлаб келганман.

Бошқарма бошлиғининг 2000 йил 4 августдаги буйруғи билан Меҳнат кодексининг 100-моддаси билан ички меҳнат тартиб-қоидасини доимий равишда бузганликда айбланиб, ишдан бўшатилдим. Буйруқда кўрсатилишича, мени ишдан бўшатишга асос қилиб, 1996 йил 2 август куни бир соату ўттиз дақиқа кечикиб келганлигим бўлган.

Қуйидаги асосларга кўра мени ишдан нотўғри бўшатган деб ҳисоблайман:

1.      Буйруқда ички меҳнат тартиб-қоидалари мунтазам равишда бузилган дейилган важ асоссиздир. Иш давримда қурилиш бошқармаси томонидан 1999 йил 2 июнда, 63-буйруқ билан менга интизомий жазо эълон қилинган эди. Намунавий ички иш тартиб қоидасига кўра, бу жазо ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблайман.

2.      2000 йил 2 августда 1 (бир) соат 30 (ўттиз) дақиқа ишга кечикиш ҳақиқатда бўлган, лекин бу кечикиш узрли сабабларга кўра йўл қўйилган:

1 август куни хотиним оғир касал бўлиб қолди, шунинг учун 2 август куни бир қанча уй ишларини ўзим қилишга (овқат тайёрлашга, болаларни мактаб ва яслига олиб бориб қўйишга), шунингдек, уйга врач чақиришга мажбур бўлгандим. Бу ҳолатни қўшниларим А.Турсунов ва Б.Ғаниевлар тасдиқлашлари мумкин.

3. Юқорида баён этилганларга кўра, менинг ишдан бўшатилишим тўғрисидаги бошқарма бошлиғининг шу йил 4 августдаги буйруғи амалдаги қонунчиликка зид равишда чиқарилган деб ҳисоблайман. Шунинг учун Меҳнат кодексининг 240-245-моддаларига асосланиб,

Сўрайман:

1.      Мени ўз иш жойимга, Булунғур қурилиш бошқармасига дурадгор вазифасига тиклашингизни.

2.      Жавобгардан менинг фойдамга ноилождан 2000 йил 4 августдан бошлаб бекор юрган кунларим учун иш ҳақи ундириб беришни.

Суд мажлисига гувоҳ сифатида Булунғур шаҳар, Заргар кўчаси, 12-уйда яшовчи В.И.Громовани чиқаришингизни сўрайман.

Бундан ташқари, қурилиш бошқармасидан:

а) 1993 йилда менга интизомий жазо берилганлик тўғрисида чиқарилган буйруқ нусхаси;

б) маҳаллий касаба уюшмаси қўмитасининг менинг ишдан бўшатилганим тўғрисида берган розилиги бўйича қарорнинг нусхаси;

в) ишдан бўшатилишдан олдинги даврдаги уч ойлик иш ҳақимнинг миқдори тўғрисидаги маълумотни сўраб олишингизни илтимос қиламан

Илова:

1. Булунғур қурилиш бошқармасининг 2000 йил 4 августдаги буйруғидан нусха;

2. Шаҳар поликлиникасининг 2 августда хотинимнинг касал бўлиб қолганлиги тўғрисида берган маълумоти.

3. Даъво аризасининг иккинчи нусхаси.

2000 йил 13 август                                                              П.П.Латипов

2 Comments